Жаҳон | 20:45 / 14.07.2021
5348
1 дақиқада ўқилади

Хитойда пичоқ билан қуролланган эркак ўнга яқин инсонга жароҳат етказди

Супермаркетда келиб чиққан жанжал чоғида у бир харидорни пичоқлаган. Сўнгра қочиб кетаётиб яна 8 кишини жароҳатлаган.

Хитойнинг Шэнян шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак супермаркетда харидорларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Hksd нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, ҳужумни Мэйхэкоу шаҳрида яшовчи 61 ёшли Тян Моумоу исмли шахс амалга оширган.

Супермаркетда келиб чиққан жанжал чоғида у бир харидорни пичоқлаган. Сўнгра қочиб кетаётиб яна 8 кишини жароҳатлаган. Жароҳатланганлардан бири вафот этган.

Яраланганлар шифохонага ётқизилган.

28 апрелда Гуанси-Чжуан мухтор районидаги болалар боғчасига пичоқ билан қуролланган эркак ҳужум қилиши оқибатида 16 нафар бола ва икки нафар тарбиячи жароҳатланганди.

Мавзуга оид