Жаҳон | 14:36 / 15.07.2021
5084
1 дақиқада ўқилади

Германияда сув тошқинларидан сўнг 60 киши бедарак йўқолди

Кучли ва давомли ёмғир ёғиши натижасида олтита уй қулаб тушган, яна бир нечта бино қулаш хавфи остида. 

Фото: EPA/Vostock-photo

Германия ғарбида юз берган сув тошқинлари оқибатида олти киши ҳалок бўлди ва 60га яқин киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.

Полиция хабарига кўра, Арвайлер районида тўрт киши ҳалок бўлган. Яна бир киши Уна районида ертўладан жонсиз ҳолда топилган. 

Кучли ва давомли ёмғир ёғиши натижасида олтита уй қулаб тушган, яна бир нечта бино қулаш хавфи остида. 

Ҳоф шаҳрида сув уйларнинг биринчи қаватига тошиб кирган, кучли шамол дарахтларни ағдариб, электр симларини узиб юборган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, шаҳарда 12 соат ичида бир квадрат метр майдонга 80 литр ёмғир ёғган.

Сув тошқинлари шунингдек, Нидерландия ва Белгияда ҳам содир бўлди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид