21:31 / 15.07.2021
3847

Ҳиндистонда MasterCard карталарини чиқариш тақиқлаб қўйилди

Ҳиндистонда MasterCard халқаро тўлов тизимига янги дебет карталари чиқариш тақиқлаб қўйилди. Ҳиндистон марказий банки компания транзакциялар ҳақидаги маълумотни мамлакат ичида сақлаш талабини бажармай, қонунчиликни бузган деб топган.

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, тақиқлов тўлов тизимининг амалдаги мижозларига таъсир қилмайди.

«Кўп вақт ўтгани ва компанияга етарлича имкониятлар берилганига қарамай, MasterCard талабларни бажармаётгани ҳақидаги хулосага келдик», деб айтилган марказий банк хабарида.

АҚШнинг тўлов хизматлари кўрсатувчи провайдерлари бундай қоидаларга қарши чиқиб келади, чунки бу чоралар хорижда бизнес юритиш харажатларини оширади.

Жорий йилда Ҳиндистонда юқоридаги сабабларга кўра American Express ва Diners Club карталарини чиқариш тақиқлаб қўйилганди.

Mastercard ҳиссасига 2020 йилда Ҳиндистонда пластик карталар ёрдамида амалга оширилган барча тўловларнинг 33 фоизи тўғри келган.

Mastercard дунёнинг энг қиммат брендлари ўнталигига киради.

Top