Буюк Британияда бир суткада 51 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
Коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши аҳолининг фаол вакцинация қилиниши фонида кузатилмоқда. Британия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакат катта ёшли аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Буюк Британияда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди – ярим йил ичида илк марта бир суткада 50 мингдан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, мамлакатда охирги 24 соат ичида 51 870та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун: бир кун аввал бу кўрсаткич 48 553та, бир ҳафта аввал 42 мингдан ортиқроқ ва икки ҳафта аввал 35,2 мингтани ташкил этганди.
Sky News телеканалининг қайд этишича, коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши аҳолининг фаол вакцинация қилиниши фонида кузатилмоқда. Британия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакат катта ёшли аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Пандемия бошланганидан буён Буюк Британияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 5,3 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 128,6 мингдан зиёд бемор вафот этган.
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ армиясининг Яманга зарбалари ҳафталаб давом этиши мумкин
Жаҳон | 21:20
-
Коста-Рика кўчиб ўтиш энг осон бўлган мамлакат дея тан олинди
Жаҳон | 21:05
-
Панаманинг ярми электр энергия ва ичимлик сув таъминотисиз қолди
Жаҳон | 20:50
-
Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади
Жаҳон | 20:33
Мавзуга оид

11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

16:09 / 09.03.2025
Риши Сунак: Россиянинг музлатилган активларини Украинани тиклашга йўналтириш керак

19:58 / 07.03.2025