Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда тошқинлардан кейин мингдан кўпроқ одам бедарак йўқолди
Германия ғарбидаги Арвайлер туманида тошқинлардан кейин 1,3 мингга яқин одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Вақтинчалик жойлаштириш пунктларида 3,5 мингдан кўпроқ одам қолмоқда, деб хабар берди Deutsche Welle нашри.
Таъкидланишича, фалокат ҳудудида мобил алоқа ишламаяпти, шу сабабли ҳокимият бедарак йўқолганлар шунчаки қаерда эканликлари ҳақида хабар бера олмаётганларига умид қилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Германия ғарбидаги кучли ёмғирлар ва тошқинлар оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлган.
Айфель туманида маҳаллий ҳокимият Рур дарёсидаги тўғондан сув тоша бошлагани сабабли янги тошқинлар юз беришидан хавотирланмоқда. Тўғон атрофидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган, бироқ энди дарё бўйлаб жойлашган шааҳарларга ҳам огоҳлантириш берилган.

Eon энергокомпанияси маълумотларига кўра, Ғарбий Германияда тошқинлар сабабли 165 мингга яқин одам электр таъминотисиз қолмоқда.
Об-ҳаво мутахассислари ёмғирлар яқин кунларда ҳам давом этишини айтишмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркель ва АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги матбуот анжуманида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган. Меркель ҳамдардлик сўзлари нафақат Германия аҳолисига, балки тошқинлардан зарар кўрган бошқа қўшни давлатлар – Бельгия, Люксембург ва Нидерландия аҳолисига ҳам йўлланишини айтган.

Канцлер фалокатнинг ҳақиқий кўламлари яқин кунларда аён бўлишини айтган. У молия вазири Олаф Шолтз билан жабрланганларга ёрдам бериш масаласини муҳокама қилганини қўшимча қилган.


Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026