Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилиб қийноққа солинди
Силсила Алиҳайл уйига кетаётганида олиб қочилган ва бир неча соат давомида қийноққа солинган.
Покистонда номаълум шахслар Афғонистон элчисининг қизини ўғирлаб кетди ва қаттиқ қийноққа солди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Силсила Алиҳайл уйига кетаётганида олиб қочилган ва бир неча соат давомида қийноққа солинган.
"Асирликдан озод қилинганидан сўнг Алиҳайл хоним шифохонада даволанмоқда", – дейилади хабарда.
Покистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлаган.
Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Покистон ҳукуматини элчихона хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга чақирган.
Шунингдек, қизни ўғирлаб кетганлар зудлик билан топилиши ва жавобгарликка тортилишини сўраган.
Мавзуга оид
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
10:55 / 13.12.2025
Карачида ҳибсдаги ўзбекистонлик: элчихона ишни назоратга олди
20:41 / 06.12.2025