Жамият | 12:00 / 18.07.2021
12893
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG XBOOM Go хусусиятлари бўйича қўлланма

Ёзги таътиллар мавсуми келмоқда, демак, бу табиат қўйнида ёки дўстлар ва яқинлар билан учрашув вақтида кайфиятни қўтариш учун нимадир сотиб олишнинг айни вақти келганини англатади.

Бугун LG XBOOM Go портатив колонкаларининг бир неча асосий хусусиятлари ҳақида тўхталамиз. Уларнинг энг асосий ажралиб турувчи жиҳати – бу LG ҳамда Британия аудиотизим ишлаб чиқарувчи Meridian Audio компанияси билан ҳамкорлик натижасида яратилган мувозанатли ва тиниқ овозидир. Meridian технологияси ҳаттоки энг юқори товуш баландлигида ҳам овозни минимал парчаланишини таъминлайди, натижада эса сиз мусиқани ташқи товушларсиз тинглайсиз.

Янги линияда колонкаларнинг бир-биридан ҳажми, нархи ва бир неча қўшимча функциялари билан фарқланувчи учта варианти: PL2, PL5 ва PL тақдим этилган бўлса-да, бугун биз асосий эътиборни, Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлган ушбу рўйхатнинг етакчиси деб аташ мумкин бўлган сўнгги моделга қаратамиз.

Биринчидан, PL7 фойдаланувчиларга энг узоқ вақт – 24-соатгача автоном иш режимини таклиф этади. Бошқача сўз билан айтганда, сиз пикникка келиб, мусиқани ёқиб, колонка заряди бугун тугаб қолиши ҳақида унутишингиз мумкин.  Муҳими, сизнинг плейлистингиз бор-йўғи бир нечта қўшиқлардан иборат бўлмасин. 

Иккинчидан, ушбу моделда энг катта қувват – 30 Вт бўлиб, кичик моделларда қувват 5 ва 20 Вт.ни ташкил этади. Фарқи, албатта, сезиларли даражада. 

Ва ниҳоят, учинчидан, PL7 – XBOOM Go сериясидаги кенглиги 24 сантиметр бўлган энг катта колонка ҳисобланади.

PL7 моделининг сезиларли устунликларига қарамай, XBOOM Go сериясининг барча моделларида колонка хажмидан қатъи назар, мусиқадан роҳатланишга етарлича бўлган бир қатор хусусиятлар мавжуд.

Биринчиси – бу албатта, энг кичик PL2 моделида ҳам мавжуд Meridian тиниқ овоз чиқариш технологияси.

Унинг кетидан XBOOM Go қурилмасини чанг ва турли йўналишлардан келадиган сувдан ҳимояловчи IPX5 синфидаги чанг ва намлик ҳимоячиси келади. Бошқача сўз билан айтганда, агар дўстингдиз ҳовузга сакраса ёки кутилмаганда ёмғир ёғиб қолса, колонкадан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

Учинчиси – Sound Boost. Мазкур функция овоз кучини янада мустаҳкамлайди ва товуш доирасини кенгайтиради.

Бу хусусиятлардан ташқари, XBOOM Go колонкалари орқали баланд овозда сўзлашиш функцияси билан қўнғироқларга жавоб бериш ва уй кинотеатри эффектига эга ҳайбатли овоз муҳитини яратиш учун телевизорга улаш мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, қандай моделни танлашингиздан қатъи назар, LG ва Meridian Audio сизнинг ҳордиқ чиқаришингиз учун барча зарур шароитларни аллақачон яратиб бўлган.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид