Жаҳон | 02:16 / 20.07.2021
5422
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани эълон қилинди

Фото: Reuters

Францияда коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқини бошланди. У аввалги тўлқинларга нисбатан вируснинг юқорироқ суръатларда тарқалиши билан кечмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг расмий вакили Габриэл Аттал маълум қилди.

“Биз коронавируснинг тўртинчи тўлқинига кирдик. Вирус тарқалиши суръатлари аввалги босқичларга нисбатан юқори”, деб айтган Аттал.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда охирги бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари икки мартага кўпайган. “Ҳозирда биз кунига 10 мингга яқин касалланиш ҳолатини қайд қилмоқдамиз”, деб айтган Франция ҳукумати вакили.

Атталнинг айтишича, ҳозирда аниқланаётган 80 фоиз касалланиш ҳолатлари вируснинг “делта” варианти билан боғланган. Ушбу штамм мамлакатнинг барча ҳудудларида қайд қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид