Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония президенти велосипедда Россия билан чегарани кўздан кечирди
Эстония президенти Керсти Кальюлайд Эстония-Россия чегарасини патрул қилишда иштирок этди. Кальюлайд патруллашни велосипедда амалга оширган.
“Мен февралда чегарачиларимиз билан бирга чанғиларда шарқий чегарани патруллашда иштирок этгандим. Кеча эса биз Эстония-Россия чегарасини велосипедларда айланиб чиқдик”, деб ёзган Кальюлайд Facebook’да.
Эстония президенти чегарани полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти директори Эльмар Вахер ҳамда чегара хизмати бошлиғи Эгерт Беличев билан бирга кўздан кечириб чиққан.
Президентнинг таъкидлашича, мамлакат чегара инфратузилмасининг ривожланганлиги даражаси уни ҳайратлантирган.
“Яхшиям бугун чегарамизда миграция босими ошаётганининг бирорта аломати йўқ. Бироқ биз Литва ва Латвиянинг шарқий чегарасида нималар юз бераётгани ортидан синчковлик билан кузатмоқдамиз. Нафақат кузатмоқдамиз, балки бунга тайёргарлик кўрмоқдамиз”, деб айтган Эстония раҳбари.
Ҳозирда Литва ва Латвияга Беларусь чегараси орқали ўтишга ҳаракат қилаётган мигрантлар оқими ошмоқда.
Аввалроқ Керсти Кальюлайд номзоди НАТО бош котиби лавозимига илгари сурилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026