18:54 / 22.07.2021
25424

Токио кундалиги. Ўзбекистонлик спортчилар илк рақибларини билиб олишди

Ўзбекистоннинг Токио Олимпиадасига йўл олган бокс жамоаси, дзюдо жамоаси, таэквондо жамоаси вакиллари ҳамда ягона теннисчи Денис Истомин турнирдаги илк рақибларини билиб олишди.

Дастлаб Токио-2020 Олимпиадасининг дзюдо баҳсларига расмий қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам дастлабки рақибларини билиб олишди. 

Дзюдо

Аёллар:

  • -52 кг: Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғулистон)
  • -63 кг: Фарангиз Ҳожиева – Сандрин Биллет (Кабо-Верде)
  • -70 кг: Гулноза Матниёзова – Демос Мемнелоум (Чад)

Эркаклар:

  • -60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев – Артём Лесиук (Украина) / Хосе Рамос (Гватемала)
  • -66 кг: Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова)
  • -73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Игорь Вантдеке (Германия)
  • -81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Уго Кумбо (Ванатау)
  • -90 кг: Давлат Бобонов – Николас Мунгаи (Италия)
  • -100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Бенжамин Флетчер (Ирландия)
  • +100 кг: Бекмурод Олтибоев – Дуренбаяр Улзибаяр (Мўғулистон)

Жамоавий беллашувларда эса Ўзбекистонга илк босқичда Нидерландия вакиллари рақиблик қилади. 

Аралаш жамоавий йўналиш:

  • Ўзбекистон – Нидерландия

Дзюдо беллашувлари 24 июль куни эркаклар ўртасидаги -60 кг, аёллар ўртасидаги -48 кг вазн тоифалари билан бошланади.

Таэквондо ва бокс дастурларида иштирок этадиган атлетлар ҳам ўзларининг илк рақибларини билиб олишди.

Бокс

Фото: Бокс федерацияси
  • -51 кг: Турсуной Раҳимова – Сандра Драбик (Польша)
  • -60 кг: Райҳона Қодирова – Наоми Юмба (Конго ДР)
  • -69 кг: Шаҳноза Юнусова – Каролина Коцевска (Польша)
  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Чифтчи Батухан (Туркия)
  • -57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Хосе Куилес (Испания)/Курт Уолкер (Ирландия)
  • -63 кг: Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсухин (Мўғулистон)
  • -69 кг: Бобоусмон Батуров – Поландо Рохан (Доминикан Республикаси)
  • -75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Гиорги Харабадзе (Грузия)
  • -81 кг: Дилшод Рўзметов – Эмметт Бреннан (Ирландия)
  • -91 кг: Санжар Турсунов – Абделхафид Бенчабла (Жазоир)
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Абдуллаев(Озарбойжон) / Данис Латипов (Баҳрайн)

Токиода бокс баҳслари кундузги ва кечги дастур бўйича ўтказилади. 1/16 финал жанглари 24 июль куни старт олади.

Таэквондо

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
  • -68 кг: Улуғбек Рашитов – Сейду Фофана (Мали)
  • -80 кг: Никита Рафалович – Мойзес Эрнандес (Доминикан)
  • -67 кг: Нигора Турсунқулова – Жанг Менгю (Хитой)
  • +67 кг: Светлана Осипова – Жансель Дениз (Қозоғистон)

Теннис

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси илк баҳсни ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши ўтказади. Эътиборлиси, ҳар икки теннисчи шу пайтгача ўзаро тўқнаш келишмаган.

Айни пайтда Истомин жаҳон тасниф жадвалининг 197-поғонасини эгаллаб турган бўлса, Нагал 160-ўринда турибди. Беллашув 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 07:00да старт олади.

Илк баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олган тақдирда, Истомин қозоғистонлик Александр Бублик (40) ва россиялик Даниил Медведев (2) қарама-қаршилиги ғолибига қарши кураш олиб боради. 

Мавзу
Токио Олимпиадаси
Пандемия туфайли қолдирилган 2020 йилги Ёзги Олимпиада 2021 йил 23 июлида Япониянинг Токио шаҳрида расман бошланади.
Барчаси
Top