Жаҳон | 23:34 / 22.07.2021
14006
1 дақиқада ўқилади

Туркияда кучли сув тошқинлари содир бўлди

Архави дарёси тошиши оқибатида туман маркази ва қишлоқ йўллари сув остида қолди.

Фото: Anadolu Agency

Туркиянинг Риза ва Артвин вилоятларида сув тошқинлари содир бўлди

"Бугун кучли ёмғир ёғиши натижасида Артвин вилоятининг Архави туманида сув тошқинлари содир бўлди. Архави дарёси тошиб, туман маркази ва қишлоқ йўллари сув остида қолди. Риза вилоятининг Финдикли туманида ҳам шундай ҳолат юз берди", - дейилади мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Хабарда айтилишича, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Табиий офат содир бўлган жойга мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу етиб келган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид