Спорт | 20:41 / 23.07.2021
7171
1 дақиқада ўқилади

Токиода Олимпиада ўтказилишига қарши намойишлар бошланди

Токиода коронавирус тарқалиши жадаллашиши хавфи ортида 2020 йилги Олимпиада ўтказилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Фото: ТАСС

Намойишчилар кўчалар бўйлаб юриб, “Олимпиадани тўхтатинг” деб ҳайқиришган ва “Олимпиадага йўқ” ҳамда “Олимпиадани бекор қилинг, ҳаётларни сақлаб қолинг” деб ёзилган плакатларни кўтариб боришган.

Жумладан, улар Олимпиада очилиши маросими ўтадиган янги миллий стадион олдида тўпланишган.  

Намойишлар бориши ортидан полициячилар кузатиб борган. Улар намойишчиларни тарқатиб, стадион атрофини ўраб олишган.

Аввалроқ Токиода Олимпиада бошланиши арафасида коронавирусга чалиниш бўйича ярим йиллик антирекорд қайд қилинди. Япония пойтахтидаги эпидемиологик вазият жадал суръатларда ёмонлашмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид