Хитой етакчиси 30 йил ичида илк бор Тибетга ташриф буюрди
Хитой раиси Си Цзиньпин 21-22 июлда Тибетга эълон қилинмаган ташриф билан келди. Хитой ОАВ бу ҳақда ташриф якунлангандан кейингина маълум қилган.
The Guardian нашрининг хабар беришича, бунгача Хитойнинг биринчи шахслари ушбу муаммоли мухториятга 30 йилдан кўпроқ вақт ташриф буюришмаган. Тибетга Хитой етакчиларидан охирги бўлиб Цзян Цзэмин 1990 йилда ташриф буюрган.
Таъкидланишича, Си Цзиньпин Тибетга 1998 йилда Фуцзянь провинцияси раҳбари ва 2011 йилда Хитой етакчиси ўринбосари бўлганда келган.
Хитой раиси сафари давомида дастлаб Линчжи (Ньингчи) шаҳрига ташриф буюрган. Сўнгра у провинция пойтахти Лхасага Тибетни Сичуан провинцияси билан боғловчи тезюрар темир йўлда борган. Си Цзиньпин Лхасада давлат муҳофазаси остида бўлган диний-маданий объектлар – Далай-ламанинг тарихий қароргоҳи - Потала саройи ва буддавийлар ибодатхонасига ташриф буюрган. Хитой раҳбари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхонаси ва шаҳарсозлик музейида бўлган.
Тибет ҳимояси учун халқаро кампания ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти Си Цзиньпиннинг Тибетга келиши арафасида ва ташрифи давомида провинцияда кучайтирилган хавфсизлик режими жорий қилингани ва барча шубҳали шахслар текширилганини маълум қилган.
ОАВда таъкидланишича, Си Цзиньпиннинг мухториятга ташрифи Хитойнинг Тибет устидан назорат ўрнатишига олиб келган келишувнинг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилган бўлиши мумкин.
Ушбу ташриф Пекиннинг Тибет билан баҳсли чегарага эга Ҳиндистон билан муносабатлари ёмонлашгани ортида ўтган.
Таъкидланишича, Хитой раҳбарининг Тибетга ташрифи “яширинча” ташкиллаштирилгани ва у давлат ОАВда бевосита ёритилмагани мухторият ҳали ҳам Пекин учун “қалтис масала” бўлиб қолаётганидан дарак беради.
Мавзуга оид
23:40 / 18.11.2024
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
11:31 / 18.11.2024