14:03 / 24.07.2021
2234

Фарғона шаҳрида фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фарғона шаҳрида фуқаро боғдорчилик учун ажратилган ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга уринганда қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.М. “Ҳ.” фермер хўжалигига боғдорчилик йўналиши учун ажратилган 4,75 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, фуқаро М.га ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан келишилган 11 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Ёзёвон туманида фермер хўжалиги раҳбаридан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар 

Top