МСК: “Президентликка номзодларга қўйиладиган талаблар ўзгармаган”
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқ.
«Номзодларга талаблар ўзгаргани йўқ. Сайлов кодексида қандай талаб бўлса, ўша талаблар амалда. Ҳеч қандай янгилик ёки ўзгариш йўқ.
Фақатгина бир нарса янгилик бўлди, энди сайлов бюллетенида лавозим ёзилмайди, фамилия, исм-шарифи ёзилади холос», дея Баҳром Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сайлов кодексининг 61-моддасига кўра, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон президенти этиб сайланиши мумкин.
Қонунда қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар; диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари президентликка номзод этиб рўйхатга олинмаслиги белгиланган. Шу билан бирга, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.
Аввалроқ, Баҳром Қўчқоров бу йилги президент сайловида сайловчилар ташаббускор гуруҳи президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эмаслиги, фақатгина сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодлар қатнашиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди

15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили

13:30 / 26.07.2024
“E-saylov” тизими сабаб 5 млрд сўм харажат камаяди” – Баҳром Қўчқоров

15:47 / 26.03.2024