“E-saylov” тизими сабаб 5 млрд сўм харажат камаяди” – Баҳром Қўчқоров
Депутатлар сайловидаги комиссиялар фаолияти, овоз берувчилар билан муносабатлар “e-saylov” ахборот тизимига мувофиқлаштирилади. Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровга кўра, бу билан 8 тонна қоғоз, шунга мувофиқ 5 млрд сўмлик харажатнинг олди олинади.

Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари сайловидаги жараёнларнинг 75 фоизи рақамлаштирилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун “e-saylov” ахборот тизими ишлаб чиқилган, унда катта маълумотлар жамланади.
Барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, уларнинг сайлов жараёнлари иштирокчилари билан ўзаро муносабатлар тўлиқ мазкур тизимга мувофиқлаштирилади, бу билан сайлов тарғиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарф ва ҳужжатлар харажати қисқаради. Қўчқоровга кўра, жараёнда 8 тонна қоғоз, шунга мувофиқ 5 млрд сўмлик харажатнинг олди олинади.
Таъкидланишича, “e-saylov” ахборот тизими орқали сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари билан деярли 60 турдаги муносабатлари тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади.
Унда 400 мингга яқин сайлов жараёни иштирокчилари, жумладан сайлов комиссиялари аъзолари, депутатликка номзодлар, кузатувчиларга оид катта маълумотлар базаси шаклланади. Ахборот тизимидан 32 минг нафар сайлов жараёни иштирокчилари профессионал тарзда фойдаланишади. Фойдаланувчилар билан 40 турдаги СМС-хабарномалар орқали мулоқот ўрнатилади.
Тизимда сайловчилар ва сайлов участкаларига оид статистик маълумотларни олиш, барча турдаги сайловлар бўйича депутатликка номзодлар ҳақида ахборотга эга бўлиш, интерактив хариталарда депутатликка номзодлар ва уларнинг таржимаи ҳоли билан танишиш имкони бор.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эстония Россия билан чегара яқинида ҳарбий база қуради
Жаҳон | 19:12
-
Шимолий Кипр ва туркий бирлик: зиддият эмас, тадрижийлик
Жаҳон | 19:01
-
Ўзбекистон медиа бозори трансформацияси: Ledokol Group’нинг 17 йиллик фаолияти фонидаги таҳлил
Ўзбекистон | 19:00
-
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
Жаҳон | 18:19
Мавзуга оид

15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили

14:17 / 30.04.2023
Давомат 62 фоиздан ошди. Референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланади

18:52 / 24.10.2021
«Оилавий» овоз бериш ҳолатлари ҳамон учрамоқда — Баҳром Қўчқоров

22:54 / 23.10.2021