Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
American Airlines учувчилардан ёнилғини тежашни сўради
Авиакомпаниялар топ-менежерларининг сўзларига кўра, ёнилғи етказиб беришдаги муаммолар АҚШ ичида туристик саёҳатларга талаб ўсган даврга тўғри келмоқда.
Американинг American Airlines Group Inc авиакомпанияси учувчилардан имкон борича ёнилғини тежашни сўради, деб хабар бермоқда CNBC.
Қайд этилишича, юк машиналари ҳайдовчилари, машиналар ва етказиб беришдаги етишмовчиликлар сабабли соҳага ёнилғи етказиб бериш узилиб қолмоқда.
"Ёнилғи етказиб беришдаги тўхталишлар дастлаб, асосан, АҚШ ғарбидаги шаҳарларда юз бераётганди, аммо эндиликда бутун мамлакатдаги аэропортларда кузатилмоқда. Тўхталишлар август ўрталаригача давом этиши кутилмоқда", – дейилади парвозлар бўйича бошқарувчи директори Жон Дадлининг учувчиларга йўллаган мактубида.
Ёнилғи етказиб беришдаги муаммолар АҚШ ичида туристик саёҳатларга талаб ўсган даврга тўғри келди, демоқда авиакомпаниялар топ-менежерлари.
Халқаро йўналишлар учун манфий тест натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги ҳужжат керак. Шу боис АҚШда мамлакат ичидаги йўналишларга бўлган талаб ошиб кетган.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
09:37 / 27.05.2026
Россия ёнилғи экспортига янги чекловлар жорий этиши мумкин
10:45 / 12.05.2026