Жаҳон | 15:20 / 27.07.2021
4018
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги Bayer кимё заводида портлаш содир бўлди

Маҳаллий аҳоли эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ҳамда кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Полиция завод атрофидаги йўлларни ёпиб қўйган.

Фото: WDR

Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Bayer заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда WDR телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, портлаш тонг саҳарда юз берган. 

Маҳаллий аҳоли эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ҳамда кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Полиция завод атрофидаги йўлларни ёпиб қўйган.

Reuters агентлигининг ёзишича, портлаш заводнинг чиқиндилар ёқиладиган ҳудудида содир бўлган. 

Полициянинг хабар беришича, бир неча киши жароҳатланган.   

Chempark — Европадаги энг йирик кимё технопаркларидан бири. Бу ерда Bayer билан бирга яна 70га яқин тадқиқот ва ишлаб чиқариш компаниялари фаолият юритади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид