Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда бўлиб турган ўзбекистонликлардан кўпчилик бўлиб йиғилмаслик сўралди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қатор тавсиялар билан чиқди.
Маълум қилинишича, кейинги пайтларда Корея Республикаси ҳудудида COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага чиқиб бормоқда.
Мамлакат бўйлаб жорий этилган 3- ва 4-даражали ҳимояланиш тартиби мамлакат аҳолиси ҳамда хорижий фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, унга риоя қилиш мамлакатда бўлган ҳар бир шахснинг масъулияти ҳисобланади.
“Бироқ мамлакат томонидан қўлланилаётган тартиб-қоидаларга қарамасдан, пандемик ҳолат яхши томонга ўзгармаяпти.
Бунга асосий сабаблардан бири ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан одамларнинг ошхоналарда, кўнгилочар жойларда, турли тадбирларда кўпчилик бўлиб йиғилишида, деб қаралмоқда.
Шунингдек, одамларнинг пандемик ҳолат ёмон бўлган ҳудуддан бошқа ҳудудга бориш ва у ердагилар билан яқин мулоқотда бўлиши натижасида бу ҳудудда ҳам касалланишни кўпайишига олиб келмоқда”, дейилади маълумотда.
Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, биргина жорий йилнинг июль ойида мамлакат ҳудудида бўлган 43 нафар Ўзбекистон фуқаролари (асосан мигрант ишчилар) ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаганликлари сабабли COVID-19 инфекциясига чалинган.
Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган барча фуқароларга, айниқса, шартнома асосида ишлаётган мигрант ишчиларга мамлакатда пандемик ҳолатнинг олдини олиш бўйича ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишни, дам олиш ва таътил кунлари ўзи ва атрофидагилар хавфсизлигини ўйлаб уйда қолишни, кўпчилик бўлиб йиғилмаслик ҳамда ўта зарур бўлмаган ҳолатларда бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга бормасликни тавсия этган.
“Агарда сизда инфекцияга чалинганликни билдирувчи белгилар пайдо бўлганда зудлик билан ўзингизни яккаланг, бошқалар билан алоқа қилманг ва тезда текширувдан ўтинг. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси телефон рақами 02-577-3660”, дея якунланган маълумот.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026