Ўзбекистон | 07:19 / 28.07.2021
3303
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 75,1 фоизни ташкил этди

Фото: KUN.UZ

2021 йил июнь ойи ҳолатига Сирдарё вилояти ҳудудидаги 68 153 нафар 3-7 ёшли болалардан 51 204 нафари 762 та мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 548 тадан 762 тага (+214 та), болалар сони 47 428 нафардан 51 204 нафарга (+3 776 нафар), қамраб олиш кўрсаткичи 5 фоизга ортди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби Дилфуза Уракбаева Kun.uz’га маълум қилди.

2021 йилнинг 6 ойи давомида 2 та янги қурилган 260 қувват ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, 1 та 100 қувват ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 213 та, 5325 қувват ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти негизида 12 та мобил гуруҳларни ташкил этиш орқали 192 нафар, болаларни бошланғич таълимга мажбурий тайёрлаш бўйича 40 та гуруҳларда 1100 нафар болалар қамраб олинди.

Шунингдек, вилоятнинг чекка ҳудудлари бўлган Оқолтин тумани Тошкент ва Мустақиллик МФЙ, Сардоба тумани Зомин ва Бўстон МФЙ ҳамда Ховос тумани Оқчангал ва Ўзбекистон тўкинчилиги маҳаллаларида «Aқлвой» лойиҳаси доирасида 3 та қайта жиҳозланган ISUZU русумли автобус (AҚЛВОЙ), болалар майдончалари бўлган 6 та автотураргоҳга эга мобил мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 2 936 нафар педагог, шундан 812 нафари олий, 2124 нафари ўрта махсус маълумотли кадрлар фаолият юритмоқда. Жорий йилда олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик ҳолати 34 фоизга етказилади.

Мавзуга оид