Ўзбекистон | 09:41 / 28.07.2021
8440
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги «метан заправка»да «УАЗ» машинасининг газ баллони портлаб кетди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 28 июль куни соат 6:15 ларда Музработ тумани «Юртим жамоли» МФЙда жойлашган «Қора марварид» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. 

Оқибатда машина яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари,  шохобчанинг том қисми зарарланган. Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган ва вафот этмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда. 

Таъкидланишича, воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид