Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳовлисида каннабис ва кўкнор ўстираётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида қонунга хилоф равишда ҳовлисида каннабис ва кўкнор ўстираётган шахс ушланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ДХХ Китоб тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган «Қорадори-2021» тезкор тадбири давомида туманнинг «Анорзор» МФЙда яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Қ.Й. яшаш хонадонида тақиқланган гиёҳвандлик ўсимликларини ўстириб келаётгани аниқланган.
Жумладан, у ўз ҳовлисида 7 туп каннабис ҳамда 143 туп кўкнор ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётганлиги аниқланган ҳамда холислар гувоҳлигида ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан қўшимча суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:06 / 23.05.2026