Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Хитой 10 минг ҳарбий иштирокида қўшма машғулотлар ўтказади
Россия ва Хитой ҳарбийлари август ўртасида “Сибу” деб номланган тезкор-стратегик машғулотлар ўтказади. Машғулотларда 10 минг киши иштирок этади.
Россиядан машғулотларда Шарқий ҳарбий округ қўшилмаларидан бирининг бўлинмаси иштирок этади.
Машғулотлар Хитой армиясининг Нинся-Хуэй мухтор районида жойлашган “Цинтунся” полигонида ўтади.
Машғулотларга жанговар самолётлар, артиллерия ва зирҳли техника ҳам жалб қилинади. Улар икки давлат ҳарбий контингентининг қўшма қўмондонлиги остида ўтади.
Таъкидланишича, машғулотлардан кўзланган мақсад Россия-Хитой муносабатларини мустаҳкамлаш, икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва дўстлик даражасини ошириш, террорчиликка қарши курашдаги қатъият ва тайёргарликни намойиш этиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни биргаликда ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026