Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«12-14 млн сўм ойлик, уй-жой қилдим, «Малибу» сотиб олдим». Президент «БелАЗ» ҳайдовчиси билан суҳбатлашди
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ комбинатига ташрифи давомида тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечирди ва «БелАЗ» самосвали рулида ўтириб, ҳайдовчи билан суҳбатлашди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, фаоллар йиғилиши давомида президент «БелАЗ» ҳайдовчиси билан самимий суҳбат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Мен ундан [ҳайдовчидан] қанча ойлик олаётгани ҳақида сўрадим. “12-14 млн сўм ойлик оляпман. Худога шукр, уй-жой қилдим, болаларимни ўқитяпман. Рўзғордан камчилигим йўқ. Сизга бир сирни айтай – яқинда “Малибу” машинаси ҳам сотиб олдим», деб жавоб берди.
“Бундан уч-тўрт йил олдин маошинг қанақа эди?” деб сўрасам, “Қўйинг, буни айтмай қўя қолай...”, деди», дея суҳбат тафсилотларини сўзлаб берди давлат раҳбари.
Беларусда ишлаб чиқарилган «БелАЗ» юк ташувчи автомобиллари тоғ-кон саноатида ишлатилувчи ўта йирик карьер самосваллари ҳисобланади. Хусусан, «БелАЗ-75710» русумли автомобиль 450 тонна юк ташишга мослашган. 2013 йилда ишлаб чиқарилган бу модел 2014 йилнинг январь ойида синов полигонида 503,5 тонна юк ташиб рекорд ўрнатган.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024