Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Люксембургда Amazon’га Европа иттифоқи учун рекорд қийматда жарима солинди
Фото: Reuters
Люксембургнинг Маълумотларни ҳимоялаш бўйича миллий комиссияси (CNPD) АҚШнинг Amazon компаниясига Европа иттифоқида 2018 йилдан бери амал қилаётган маълумотларни ҳимоялаш бўйича умумий тартиб-қоидаларни бузгани учун йирик жарима солишга қарор қилди. Жарима қиймати 746 млн еврони (887 млн доллар) ташкил этди ва бундай қоидабузарлик учун Европа иттифоқида солинган рекорд жарима ҳисобланади.
CNPD ушбу қарорни Франциянинг фойдаланувчилар ҳуқуқини ҳимоялаш ташкилоти La Quadrature du Net’нинг Amazon’га нисбатан 2018 йилда берган шикоятини кўриб чиққандан кейин қабул қилди.
Amazon’нинг Европадаги бош қароргоҳи Люксембургда жойлашгани сабабли ушбу иш шу давлатда кўриб чиқилди.
Amazon’да ушбу қарор “асоссиз” деб аталган. “Ҳеч қандай маълумотларнинг ташқарига сизиб чиқиши ёки мижозларимиз ҳақидаги маълумотларнинг учинчи томон қўлларига тушиши бўлмаган. Бу рад қилиб бўлмайдиган фактлардир. Биз CNPD’нинг қароридан қатъиян норозимиз”, деб айтилган компания баёнотида. Компания ушбу қарор юзасидан тегишли идораларга шикоят бермоқчи.
Мавзуга оид
12:21 / 09.05.2026
МЖтК буткул қайта кўриб чиқилади
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
10:38 / 21.04.2026