Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган фуқаро қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Қ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро С.га Қирғизистон Республикасининг Жалолобод давлат университетининг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш ва ушбу маълумотнома орқали Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Қўқон педагогика институти талабаси З.А. фуқаро Қ.ни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:28 / 27.11.2024
Уч ҳудудда “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
19:44 / 19.11.2024
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
20:20 / 13.11.2024
Тошкентда ЭКУ маркази устидан жиноят иши қўзғатилди
07:46 / 07.11.2024