Жаҳон | 21:52 / 31.07.2021
4958
1 дақиқада ўқилади

Янги ёнғин сабабли Бодрумдаги учта меҳмонхонада эвакуация амалга оширилди

Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, табиий офат натижасида олти киши ҳалок бўлган, 400дан ортиқ киши жабрланган.

Фото: Sevgin Ozkan via REUTERS

Янги ўрмон ёнғини сабабли Бодрумдаги учта беш юлдузли меҳмонхонада яшовчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбаларига таяниб хабар берди.

"Бугун Умурча районида янги ёнғин авж олди, сўнгра Ичмелер районига етиб келди. Хавфсизлик мақсадида учта беш юлдузли меҳмонхонада яшовчилар эвакуация қилинди", — деди агентлик суҳбатдоши.

Ўрмон ёнғини чоршанба куни Анталя вилоятининг Манавгат шаҳри яқинида бошланди. Сўнгра олов бошқа вилоятларга тарқалди.

Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, табиий офат натижасида олти киши ҳалок бўлган, 400дан ортиқ киши жабрланган.

Туркия президенти маъмуриятининг хабар беришича, ёнғинларни ўчиришга 1,1 мингдан ортиқ техника жалб қилинган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анталя, Адана, Мерсин, Муғла ва Усмония вилоятларини фалокат ҳудуди деб эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид