Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги аэропорт снарядлардан ўққа тутилди
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри аэропортига камида учта снаряд билан зарба берилди. Снарядлардан иккитаси аэропортнинг учиш-қўниш йўлагига тушган.
Ҳужум 1 августга ўтар кечаси амалга оширилган. Бунинг оқибатида аэропортдан амалга оширилиши керак бўлган барча рейслар бекор қилинган.
Аэропорт раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирда учиш-қўниш йўлагини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва аэропорт ўз ишини 1 август кечга яқин давом эттириши кутилмоқда.
Аввалроқ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида БМТ қароргоҳига ҳужум уюштирилганди. Ҳужум давомида бир нафар афғон полициячиси ҳалок бўлган, яна бир неча зобит яраланган. БМТ ходимларидан ҳеч кимга шикаст етмаган. Ҳужумдан олдин ушбу ҳудудда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ўртасида жанглар борган. БМТда таъкидланишича, ҳужумга ҳукуматга қарши кучлар алоқадор.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026