Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бердимуҳамедов янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди (видео)
Бердимуҳамедов иккинчи учувчи кабинасида ўтириб саҳро ва чегара атрофидаги тоғлар ҳамда Каспий денгизи узра парвоз қилган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Болқон вилоятига ташрифи чоғида армия ихтиёрига топширилган янги ҳарбий самолётлар билан танишди ва улардан бирида парвоз қилди. Бу ҳақдаги репортаж Туркманистон телеканаллари орқали намойиш этилди, деб ёзади Интерфакс.
Хабарда айтилишича, ҳарбий учувчи либосини кийган Бердимуҳамедов А-29А Super Tucano енгил қирувчи самолётини бошқарган.
У иккинчи учувчи кабинасида ўтириб саҳро ва чегара атрофидаги тоғлар ҳамда Каспий денгизи узра парвоз қилган.
Синов парвозидан сўнг у мудофаа вазири Бегенч Гундоғдиевнинг президент кийган учувчилар либосини Ашхободда қурилаётган Бердимуҳаммад Аннаев (Гурбангули Бердимуҳамедовнинг бобоси) номидаги ҳарбий мактаб музейига топшириш тўғрисидаги илтимосига розилик берган.
Хориж нашрларининг маълумот беришича, А-29А Super Tucano қирувчи самолёти Бразилиянинг “Эмбраер” фирмаси томонидан ЕМВ-314 ўқув-машғулот самолёти негизида ишлаб чиқилган. У ҳаво кенгликларини ҳимоя қилиш, разведка олиб бориш, қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
Самолёт экипажи икки кишидан иборат, максимал парвоз тезлиги 560 км/с, максимал парвоз баландлиги 10600 метрни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:16 / 24.10.2025
Вилнюс: Россия ҳарбий самолётлари Литва чегарасини бузди
09:50 / 11.10.2025
Россияда йил бошидан бери тўртинчи ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
21:56 / 23.09.2025
Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди
21:33 / 22.08.2025