Ўзбекистон | 20:22 / 03.08.2021
30717
1 дақиқада ўқилади

Шуҳратбек Абдураҳмонов Тошкентда даволанмоқда

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни вақтда Тошкентда даволанмоқда. Унинг қандай дардга чалингани ва аҳволи қай даражада экани бўйича аниқ маълумот йўқ.

Андижон вилояти ҳокими сўнгги бир неча кун давомида ишга чиқмаган. Kun.uz сўровига жавобан вилоят ҳокимлигидаги манба Шуҳратбек Абдураҳмонов айни пайтда Тошкент вилоятидаги сиҳатгоҳлардан бирида соғлигини тиклаётганини маълум қилди. Манба ҳоким коронавирусга чалиниб, аҳволи оғирлашгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам Тошкент шаҳрида даволанмоқда. У бир ой муқаддам умуртқа чурраси диагнози билан жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Мавзуга оид