Учрашувда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, вилоятда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди

Хусусан, Қўрғонтепа ҳамда Хўжаобод туманлари ҳудудида қиймати 500 миллион долларга тенг темирйўл ва автологистика йўналишини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралардан сўнг мутасаддилар ва хитойлик инвесторлар лойиҳалар амалга ошириладиган ер майдонларига бориб, жойида танишди.

Мазкур ҳамкорлик вилоятда транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.