Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккабоғ тумани аҳолисининг 2 йил олдинги «снос» бўйича қарзлари тўлиқ қопланди
Яккабоғ тумани аҳолисининг 2 йил олдинги «снос» бўйича қолиб келаётган давлат қарзлари тўлиқ қопланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
2019 йилда Яккабоғ туманида ҳокимият томонидан «снос» ишлари амалга оширилган ва ўшанда мулки бузилган аҳолининг бир қисмига товон пуллари тўланмай қолиб кетган эди. Яқинда вилоят ҳокими томонидан ўша пулнинг 2,3 миллиард сўми товон пули олиши керак бўлган одамларга тарқатилганди. Кеча қолган қарз 1,7 миллиард сўм аҳолига тарқатилган ва 2019 йилдан бери қолиб келаётган қарз тўлиқ тўлаб берилган.

Маълум қилинишича, бузилган 2 та турар жой учун 192 миллион 780 минг ва 38 та нотурар жой учун 1 миллиард 507 миллион сўм маблағ 2 август куни вилоят молия бошқармаси масъуллари ҳамда Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигида ўз эгаларига топширилган.

Мавзуга оид
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
20:10 / 18.09.2025
Яккабоғда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
15:10 / 31.07.2025