12:00 / 05.08.2021
18247
Реклама

Huawei Хитойда янги HUAWEI P50 смартфонлар сериясини намойиш этди

Huawei Consumer Business Group компанияси Хитойда P премиум маҳсулотлар қаторини тўлдирувчи янги HUAWEI P50 смартфонлар сериясини намойиш этди. HUAWEI P50 серияси смартфонлари фойдаланувчиларга замонавий мобил суратга олиш соҳасидаги энг илғор имкониятларни тақдим этган ҳолда, ўз анъанасини давом эттирмоқда. HUAWEI XD оптикаси ва XD Fusion Pro Image Engine тасвир процессори ёрдамида фойдаланувчилар тасвирларнинг аниқлиги, кенг динамик диапазон, тасвирларни қайта ишлашнинг инновацион ақлли алгоритмлари ва True-Chroma Shot технологияси тузатишларидан завқ билан фойдаланишлари мумкин.

Асосий фотокамера ўзига хос асл дизайнда ишлаб чиқарилган: тўртта объектив ва чақнагич классик камеранинг объективларини эслатувчи иккита катта қора доирада жойлашган. Смартфон хилма-хил кундалик ишларни ҳал қилишда тезлик ва қулайликни таъминлайдиган HarmonyOS 2 бошқаруви остида ишлайди.

“HUAWEI P серияси ҳар доим бизнинг маҳсулотнинг юқори сифати, эстетика ва мобил фотография имкониятларини кенгайтириш сари интилишимиз тимсоли бўлиб келган. Янги HUAWEI P50 серияси – бу Huawei мобил фотокамераси инновациялари тарихидаги афсоналарнинг давоми ва янги даврнинг ибтидосидир. Бундан ташқари, у мобил фотография технологияси, смартфонлар дизайни ва функционаллиги парадигмасининг ўзгаришларини ўзида намойиш этади. Смартфонда биринчи марта HUAWEI XD оптикасини ишлатиш орқали, биз мобил фотография оламидаги мавжуд имкониятлар чегараларини янада кенгайтириб, бу соҳасидаги янги даврни бошлаб бердик”, – деди Huawei Consumer BG бош директори Ричард Ю.

Чиройли дизайн

HUAWEI P50 cерияли смартфонлар катта экранлар ва катта сиғимли батареялар билан жиҳозланган, лекин шунга қарамай, улар енгил ва ингичка бўлиб, қўлда ушлаб туриш учун жуда қулай. HUAWEI P50 Pro линияси флагмани қирралари эгилган дисплейга ва кичик доирачада жойлашган олд камерага эга. Ингичка ён панеллар визуал контентни томоша қилишда тўлиқ томошага шўнғиб кетишга ёрдам беради. Рангларнинг 1,07 миллиард тусини ўз ичига олган 100 фоизлик P3 ранглар палитраси рангни аниқ ва табиий узатилишини кафолатлайди. Кадрларнинг 120 Гц гача бўлган янгиланиш тезлиги ва сенсорнинг 300 Гц дискретланиш тезлиги ҳаракатли саҳналарнинг бир текис ижро этилишини ва бармоқ билан тегинишга нисбатан тезкор реакцияни таъминлайди. HUAWEI P50 Pro ва HUAWEI P50 моделлари чанг ва намликдан ҳимояланганликни тасдиқловчи IP68 стандартига мувофиқ сертификатланган. Иккала смартфон ҳам иккиталик стереодинамикага эга.

Huawei мобил фотографиянинг янги даврини бошлаб берди

Иккита матрицали фотокамера кенг динамик диапазондаги юқори аниқликдаги реал тасвирларни суратга олади. Бир нечта объектив, 10 каналли мультиспектрал датчик, HUAWEI XD оптикаси, XD Fusion Pro Image Engine тасвир процессори ва бошқа инновацион технологияларнинг имкониятларини ўзида бирлаштирган Dual-Matrix Camera тизими ихчам ўлчамларда суратга олиш учун мисли кўрилмаган имкониятларни тақдим этади.

HUAWEI XD'нинг янги оптикаси тасвирнинг юқори сифатини таъминлайди. Биринчи марта оптик визуализация тизими ҳисоблаш имкониятлари билан бирлаштирилиб, майда деталларни ижро этишдаги бузилишларни тузата оладиган, соҳадаги илк тасвирни тўлақонли тузатиш тизимини яратди. Бу ечим расмда мавжуд маълумотларни 25 фоизгача тиклаш имконини беради.

XD Fusion Pro Image Engine тасвир процессори биринчи марта HUAWEI P40 серияли смартфонларида тақдим этилиб, унга юқори аниқликдаги тасвирларни олиш имконини беради. HUAWEI P50 серияси тасвир деталларини юқори аниқликда кўрсатиш ва тасвирларнинг ранг узатмасини яхшилаш учун Super Color Filter System фильтрлар тизими, True-Chroma Image Engine процессори ва Super HDR технологиясини ўз ичига олган мукаммаллаштирилган XD Fusion Pro технологияси билан таъминланган.

Ҳақиқий сифатли фотосуратлар

HUAWEI P50 серияли смартфонлар фойдаланувчилар учун мобил фотографиянинг янги даражасини очиб беради. 200 каррали катталаштириш узоқ масофадаги объектларни суратга олиш имконини беради. Йирик планлар деталларни юқори аниқликда олишга, телеобъектив эса 100 каррагача яқинлаштириш диапазонида аниқ тасвирларни олишга имкон беради. 13 миллиметрли эквивалент фокус масофасига эга бўлган ультра кенг бурчакли объектив манзараларни, кўплаб одамлар гуруҳларини суратга олиш имконини беради ва 2,5 см масофадан макро суратга олишни қўллаб-қувватлайди.

True-Chroma Image Engine технологияси рангларни узатишдаги максимал аниқликни таъминлайди ва инсон кўзи қабул қиладигани билан бир хил тасвирларни яратади. Атрофдаги ёруғликни таҳлил қилиш тизими P3 ранг гаммасидаги 2000 дан ортиқ тусда созланган 10 каналли мультиспектрал датчикдан фойдаланади. Бу атрофдаги ёруғлик ёрқинлигини аниқлаш аниқлигини 50 фоизга ва ранг туси аниқлигини 20 фоизга оширади. Бу эса, камерага ҳатто мураккаб ёруғлик шароитларида ҳам рангларни аниқ олиш имконини беради.

HUAWEI P50 Pro фотокамераси янги Super Color Filter System ранг фильтрлари тизими билан жиҳозланган бўлиб, у асосий камера матрицаси қабул қилган ёруғлик оқимини 103 фоизга оширади. Бу етарлича ёруғ бўлмаган муҳитда тасвирларнинг нисбатан ёрқинроқ ва майда деталлар билан олинишига имкон беради. Super HDR технологияси матрицанинг динамик диапазонини 28 фоизга кенгайтиради ва бу билан орқа томон ёруғ бўлган шароитда ҳам юқори сифатли тасвирларни олиш имконини беради.

HUAWEI P50 серияси смартфонлари бутун фокус масофаси диапазонида 4K форматидаги видеоларни ёзишни қўллаб-қувватлайди. AIS Pro тасвирни барқарорлаштиришнинг янги ечими, ҳатто таймлапс суратга олиш режимида ҳам, штативни қўлламасдан аниқ видеороликларни суратга олиш имконини беради. Ақлли «sinemagraf» режими ижодий роликлар яратиш учун жуда мос келади. Тасвирга олгандан сўнг фойдаланувчилар шунчаки галереядаги «Таҳрирлаш» тугмасини босиш орқали видеони PetalClip иловасига импорт қилишлари мумкин.

5 нм технологик жараёни бўйича яратилган етакчи Kirin 9000 ва Snapdragon 888 4G процессорлари туфайли HUAWEI P50 серияси смартфонлари юқори самарадорликка эга.

HarmonyOS 2 асосида ишлайди

HarmonyOS 2 фойдаланишга топширилганидан бери уни 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ўрнатган. HarmonyOS 2'га асосланган HUAWEI P50 мутлақо янги экранга эга бўлди: энди у анча қулайроқ ва фойдаланувчининг хоҳишига кўра созланиши мумкин.

HarmonyOS 2 сезиларли даражада яхшиланган бир текис ишлаш тизимини таъминлайди. Ҳатто узоқ вақт ишлатилгандан кейин ҳам HarmonyOS 2 асосида ишлайдиган қурилмалардаги ўқиш ва ёзиш тезлиги пасаймайди. Шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлигига алоҳида эътибор қаратилган: HarmonyOS 2 ҳар бир қурилмадаги файлларга киришни назорат қилиш имконини беради ва бу билан зарарли дастурлардан ҳимояланган, хавфсиз ва эркин муҳит яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top