Жаҳон | 14:55 / 05.08.2021
4327
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда 110 минг гектардан ортиқ ўрмон ёнмоқда

Ҳозирга қадар ёнғиннинг 35 фоизи ўчирилган. Кучли шамол ва ҳудуд рельефининг мураккаблиги оловни ўчиришга халақит беряпти.

Фото: REUTERS/Fred Greaves

Калифорниядаги ўрмон ёнғини 110 минг гектардан ортиқ ҳудудга тарқалди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Dixie деб номланган ёнғин 14 июлда Бютт ва Плюмас округларида бошланган. Олов бир неча кун ичида 100 минг гектар майдонни қамраб олган.

Ҳозирга қадар ёнғиннинг 35 фоизи ўчирилган. Кучли шамол ва ҳудуд рельефининг мураккаблиги оловни ўчиришга халақит беряпти. Синоптикларнинг тахминига кўра, жазирама ва қуруқ ҳаво ёнғин янада кенгроқ ҳудудга тарқалишига олиб келади.

Маълумот берилишича, ёнғин 67 та уйни йўқ қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид