Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда рекорд даражада кунлик касалланиш қайд этилди
Малайзияда охирги суткада 20,5 мингдан кўпроқ кунлик касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу Малайзия учун пандемия бошидан бери антирекорд ҳисобланади. Мамлакатда ҳанузгача кунлик касалланиш ҳолатлари сони 20 мингдан ошмаганди.
Шунингдек, охирги 24 соат ичида коронавирусдан 164 киши вафот этган.
Мамлакатда коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун январдан бери фавқулодда вазият режими амал қилиб келмоқда, 1 июндан эса умуммиллий локдаун киритилган. Бундай қатъий чекловларга қарамасдан, Малайзияда охирги 3 ҳафта ичида кунлик касалланиш ҳолатлари 2 маротаба кўпайган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026