Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Македонияда ўрмон ёнғинлари сабабли инқирозли вазият эълон қилинди
Мамлакатда ёнғинга қарши курашга барча кучлар: ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар, коммунал соҳа ва ўрмон хўжалиги ходимлари, кўнгиллилар сафарбар қилинган. Сербия ва Болгариядан ўт ўчирувчилар ёрдамга етиб келган.
Шимолий Македония ҳукумати йирик ўрмон ёнғинлари сабабли бир ойга инқирозли вазият режимини жорий этди, деб хабар берди TV24.
Маълумотларга кўра, мамлакатда 10та йирик ўрмон ёнғини қайд этилган. Энг жиддий ёнғинлар Пехчево ва Делчево районларида кузатилмоқда. Бу ерларда аҳоли уйлари куйиб кул бўлган.
Мамлакатда ёнғинга қарши курашга барча кучлар: ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар, коммунал соҳа ва ўрмон хўжалиги ходимлари, кўнгиллилар сафарбар қилинган. Сербия ва Болгариядан ўт ўчирувчилар ёрдамга етиб келган.
Шунингдек, Словениядан 46 нафар ўт ўчирувчи ва 16та махсус машина келиши кутилмоқда.
«Вазият ҳар соатда ўзгармоқда. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин, чунки қуруқ ва юқори ҳарорат ҳамда шамол оловнинг тез тарқалиши ва йўналишини ўзгартиришига сабаб бўлмоқда», — деди инқироз маркази вакили Стоянце Ангелов.
Мавзуга оид
14:09 / 18.06.2025
Бойсун ўрмон ҳудудида йирик ёнғин: 3 гектар майдондаги олов қарийб 14 соатда ўчирилди
17:22 / 30.03.2025
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларида гумонланувчи қўлга олинди
17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди
15:37 / 16.03.2025