Ўзбекистон | 10:10 / 05.08.2021
36674
2 дақиқада ўқилади

ССВ янги антирекорд ҳақида хабар берди, кунлик беморлар сони 1,5 мингдан ортиқ, ўлим ҳолатлари ҳам ошмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 951 кишида коронавирус, 559 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 13 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Бу пандемия даврида кунлик ҳолатлар бўйича қайд этилган навбатдаги антирекорд ҳисобланади.

«2021 йил 4 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133852 (+951) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 101 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 43 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 103 нафари Жиззах вилоятида,
  • 34 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 40 нафари Наманган вилоятида,
  • 99 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 95 нафари Фарғона вилоятида,
  • 32 нафари Хоразм вилоятида,
  • 106 нафари Тошкент вилоятида,
  • 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 79 нафар,
  • Андижон вилоятида 114 нафар,
  • Бухоро вилоятида 11 нафар,
  • Жиззах вилоятида 118 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 37 нафар,
  • Наманган вилоятида 26 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 108 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 117 нафар,
  • Фарғона вилоятида 95 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 84 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 127309 (+932) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ илк марта бир кунда 9 киши коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берди, эндиликда расмий статистикага кўра ушбу касалликдан вафот этганлар сони 910 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 август куни 559 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 12984тани ташкил этди. Сўнгги бир кунда пневмонияга чалинганларнинг 477 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 5495 нафарга етган.

Пневмония беморларининг 4 нафари вафот этиб, шу кунгача ушбу касалликдан вафот этганлар сони 87 нафарга етди.

Мавзуга оид