Ўзбекистон | 09:24 / 05.08.2021
2656
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда босқинчилик қилган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида босқинчилик жиноятини содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 25 июль куни соат 1:30 ларда, Денов тумани Қизилгул маҳалласида яшовчилар, К.Шерали ва мактаб ўқувчиси, У.Жавоҳир, Узун туманида яшовчилар, А.Ислом, Б.Жаҳонгир ва Р.Улуғбеклар И.Абдумалик бошқарувидаги «Нексия» машинаси билан Шўрчи тумани А.Навоий маҳалласи ҳудудида босқинчилик қилган. 

Қайд этилишича, улардан бири Р.Улуғбек А.Навоий маҳалласида яшовчи, С.Санжардан қўнғироқ қилиб олишини айтиб, қўл телефонини олган. Шу пайт унинг шериги К.Шерали С.Санжарнинг жағ соҳасига урган. Сўнг, бошқалар ҳам С.Санжарнинг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган ва унинг SUMSUNG S 7 русумли қўл телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Экспертизада С.Санжар ўртача оғирликдаги тан жароҳати олгани аниқланган.

Таъкидланишича, жорий йил 26 июль куни К.Шерали, У.Жавоҳир, И.Абдумалик, Б.Жаҳонгир ва Р.Улуғбекга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид