Жаҳон | 16:06 / 06.08.2021
5144
1 дақиқада ўқилади

Греция ҳукумати ўрмон ёнғинлари назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди

Эвия оролида соҳил қўриқлаш хизмати юзлаб одамларни эвакуация қилиш бўйича кенг кўламдаги операцияни амалга оширди.

Фото: AFP

Афина шимолидаги ёнғинлар давомли аномал иссиқ сабабли назоратдан чиқиб кетди, деб хабар берди Reuters.

Хабарда айтилишича, Вотонас ва Марафон шаҳарлари аҳолисига эвакуацияга тайёрланиш буюрилган.

Ўт ўчириш хизматининг маълумотига кўра, ёнғиннинг асосий ўчоғи турли йўналишларга тарқалган бир нечта фронтга бўлинган. 

Эвия оролида соҳил қўриқлаш хизмати юзлаб одамларни эвакуация қилиш бўйича кенг кўламдаги операцияни амалга оширди.

Соғлиқни сақлаш органлари вакилларининг сўзларига кўра, 12 киши шифохонага ётқизилган.

«Бир неча кунлик жазирама бутун мамлакатни порохли бочкага айлантирди. Вазият назоратдан чиқиб кетди. Оловнинг баландлиги 40 метрдан ортиқ», — деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис.

Мамлакат молия вазирлиги табиий офат оқибатида мол-мулкидан айрилганларга 6000 еврогача компенсация тўланишини маълум қилди.

Мавзуга оид