Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX энг катта фазовий ракетани қурди
Ракетанинг умумий узунлиги 120 метрни ташкил қилади. Компания уни яратиш устида бир неча йилдан бери иш олиб бормоқда ва бу вақт ичида унинг бир нечта прототипини синовдан ўтказди. Улардан баъзилари синовлар вақтида портлаб кетган, баъзиларини эса учиришга муваффақ бўлинган.
АҚШнинг SpaceX компанияси тарихдаги энг катта Starship ракетасини йиғди. Ракета узунлиги 120 метрни ташкил қилади. Бу кўрсаткич уни фазовий парвозлар учун қурилган тарихдаги энг катта ракетага айлантиради.
Ракетани йиғиш ишлари Техас штатидаги Бока-Чика космодромида олиб борилган. Бу жараён YouTube’да жонли эфирда намойиш қилинган.
Starship’нинг икки поғонали тўлақонли прототипи биринчи орбитал парвозни амалга оширади. Бироқ парвоз санаси сир сақланмоқда.
SpaceX ракетадан Ой ва Марсга парвозлар учун фойдаланмоқчи.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
21:42 / 12.06.2026