Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда 2500 йиллик зайтун дарахти ёниб кетди
Грециянинг Эвбея оролида 2500 йиллик зайтун дарахти ёниб кул бўлди. Таъкидланишича, у шу вақтгача ҳосил бериб келган.
Грециядаги ўрмон ёнғинлари Эвбея оролигача етиб бориб, у ердаги ҳақиқий табиат “дурдонаси” – 2500 йиллик зайтун дарахтини йўқ қилди.
Дарахт Ровия шаҳридаги зайтунзорда ўсган. У ҳозирги кунгача ҳосил бериб келган ва шунчалик катта бўлганки, унинг атрофида ўнлаб одамлар ўтириши мумкин бўлган.
Қадимдан ушбу дарахт Нимфа деб аталиб келган. Уни ҳаттоки милоддан аввалги I асрда яшаб ижод қилган қадимги грек географи ва файласуфи Страбон ўз ишларида эслаб ўтган.
Грециядаги ўрмон ёнғинлари 28 июлда бошланганди. Айни вақтга келиб 60 минг гектардан кўпроқ майдон, юзлаб уйлар ёниб кул бўлган. Минглаб одамлар эвакуация қилинган. Улар паромларда, қаерда мумкин бўлса ўша ерда жон сақлашмоқда.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026