Жаҳон | 17:26 / 11.08.2021
4626
1 дақиқада ўқилади

Эстонияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди

Эстонияда ўтган йили фавқулодда вазият эълон қилинган, 2021 йил 1 июлда эса бекор қилинганди. 

Фото: Raigo Pajula/ITK

Эстония ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли фавқулодда вазият режимини эълон қилди. Бу ҳақда ERR.ee хабар бермоқда.

«Ҳозирча режали даволаш ишлари издан чиқмади, аммо шифохоналарда коронавирус беморлари учун қўшимча койкалар очиш зарур», — деди мамлакат соғлиқни сақлаш департаменти бош директори Юллар Ланно.

Унинг сўзларига кўра, шифохоналарга асосан эмланмаган фуқаролар тушмоқда.

Эстонияда ўтган йили фавқулодда вазият эълон қилинган, 2021 йил 1 июлда эса бекор қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид