Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия шимолида сув тошқинлари содир бўлди
Синоп вилоятида кўчкилар содир бўлиши оқибатида бир нечта уй вайрон бўлди. Сув тошқинлари автомобилларни оқизиб кетган.
Туркия шимолидаги Қора денгиз ҳудудида кучли ёғингарчиликлардан сўнг сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар бермоқда.
Хусусан, Синоп вилоятида кўчкилар содир бўлиши оқибатида бир нечта уй вайрон бўлди. Сув тошқинлари автомобилларни оқизиб кетган.
Ойдин вилоятида кучли ёмғирлардан сўнг кўплаб уйлар ва корхоналарга сув тошиб кирди.
Бундан ташқари, вилоятни Истанбул билан бoғлайдиган йўлнинг бир қисми чўккан.
Кастамону вилоятида ҳам сув тошқинлари сезиларли талафот етказгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
10:54 / 26.06.2026
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026