Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда сув тошқинлари оқибатида беш киши қурбон бўлди
Мамлакат шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар тинимсиз ёғингарчиликлар оқибатида юз берди. Табиий офатдан Бартин, Кастамону, Синоп ва Самсун вилоятлари жабр кўрди.
Туркияда юз берган сув тошқинлари натижасида беш киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда "Ҳуррият" газетаси хабар бермоқда.
"Метеорологик нуқтайи назардан, биз 50 ёки ҳатто 100 йилдан буён кўрмаган офатга дуч келдик", — деди ўрмон ва қишлоқ хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли.
Мамлакат шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар тинимсиз ёғингарчиликлар оқибатида юз берди. Табиий офатдан Бартин, Кастамону, Синоп ва Самсун вилоятлари жабр кўрди.
Минтақада аҳолини эвакуация қилиш ишларига ҳарбий вертолётлар жалб этилган.
Табиий офат юз берган ҳудудларда кўплаб уйлар ва корхоналар сув остида қолган, кўприк ва йўлларга шикаст етган.
Мавзуга оид
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
18:30 / 05.04.2026