Ўзбекистон | 11:43 / 13.08.2021
18241
3 дақиқада ўқилади

1 октябрдан бошлаб электромобиллар махсус рақамларга эга бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, президентнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида қуйидагилар:

  • автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ўлим ҳолатларини, жумладан, пиёдалар ўтиш жойларининг замонавий светофорлар билан таъминланганлик даражасини босқичма-босқич ошириш орқали қисқартириш;
  • нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани “ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш назарда тутилган.

Белгиланишича:

  • нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади;
  • нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон маълумотлар базасига “ягона дарча” тамойили асосида автоматик равишда юборилади;
  • электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электр двигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (электромобил) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги:

  • 2021 йил 1 октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўради;
  • 2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади. Бунда электромобил эгасига аукцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминлайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти