Айрим транспорт воситаларига VIN рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
VIN коди транспорт воситаларини идентификация мақсадида бериладиган белгиларнинг таркибий комбинацияси ҳисобланади.

Фото: AP
Ҳукумат қарори билан “Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Регламент транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур регламент Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент билан тартибга солинадиган ғилдиракли транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
Бунда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантиришни таъминлайди.
VIN коди учта бўлимдан иборат:
▪️ишлаб чиқарувчининг халқаро идентификация коди (WMI коди);
▪️тавсифловчи қисми (VDS);
▪️кўрсатувчи қисми (VIS).
VIN коди транспорт воситаларини идентификация мақсадида бериладиган белгиларнинг таркибий комбинацияси ҳисобланади.
Мавзуга оид

08:51 / 24.04.2024
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди

07:22 / 08.04.2024
Тошкентда давлат рақами белгисини ечиб ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси аниқланди

10:29 / 27.10.2023
Расман: Ўзбекистонда телефон рақамни сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш тизими – MNP ишга тушди

07:39 / 11.10.2023