Жамият | 19:03 / 13.08.2021
6898
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, санъат арбоби Муҳаммад Рафиқов 11 август куни 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

Муҳаммад Рафиқов “Бобур” телефильмида Шайбонийхон, “Амир Музаффархон”да Музаффархон, “Ҳаким ва ажал” видеофильмида Ибн Сино, “Имом ал-Бухорий” сериалида ал-Бухорий, “Соҳибқирон” сериалида Амир Темур каби ролларни маҳорат билан ижро этган.

Истеъдодли актёр, шунингдек, “Шайтанат” сериалида Абдураҳмон табиб, “Қўқон шамоли” фильмида Шайх ул-ислом образини жонлантирган.

Муҳаммад Рафиқов “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Унинг жаноза намози 12 август куни Бухоро шаҳридаги хонадонида ўқилди.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид