Жаҳон | 17:38 / 13.08.2021
18545
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Кобулга яқинлашмоқда – ОАВ

Ло Престининг фикрича, Кобул олиниши муқаррар, чунки «Толибон» ҳужумини тўхтатишнинг «имкони йўқ».

Фото: AP

Толиблар Кобулдан 50 километр масофада турибди, деб хабар берди РИА Новости Афғонистонда фаолият кўрсатадиган Pangea гуманитар ташкилоти президенти Лука Ло Престига таяниб.

«Қаттиқ ташвишдамиз, чунки толиблар Кобулдан 50 километр масофада турибди. Бугун эрталаб улар электр кабелларини узиб ташлади, шаҳар деярли изоляция ҳолатида», — деган Ло Прести.

Ло Престининг фикрича, Кобул олиниши муқаррар, чунки «Толибон» ҳужумини тўхтатишнинг «имкони йўқ».

13 август куни «Толибон» ҳаракати жангарилари Лашкаргоҳ шаҳрини эгаллади. Улар бир кун аввал Қандаҳорни назорат остига олганди. Бундан ташқари, Ҳирот шаҳри ҳам толиблар қўлига ўтган.

Бунга қадар эса жангарилар Нимрўз, Жузжон, Сарипул, Қундуз, Тоҳар, Саманган, Фараҳ, Боғлон ва Бадахшон вилоятлари марказларини эгаллаганди.

Мавзуга оид