Ўзбекистон | 08:18 / 14.08.2021
4198
1 дақиқада ўқилади

14 августда Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади 

Фото: KUN.UZ

14 августда кундуз куни республика ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Кундуз кунги ҳарорат 28-33 даража иссиққача пасаяди. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид