07:49 / 14.08.2021
8682

7та ҳудудда тест синовлари якунланди

Фото: KUN.UZ

2021 йил 5 август куни 2021-2022 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланган эди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, кеча, 13 август куни Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида тест синовлари якунланди.

Республика бўйича тест синовлари 16 август куни якунланади ва тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда коронавирусга чалинган абитуриентлар учун 14 кун ичида қайта тест синовлари ташкил этилади.

Аввалроқ, Давлат тест маркази жавоб белгиланмаган тест топшириғига балл берилиши натижа хато ҳисобланганини англатмаслигини маълум қилганди.

Top